Чуст пичоқлари

  • 04 Июнь, 2015
  •   0
  • 0
  • 23231

Пичоқлар анчадан буён Чуст шаҳрининг бренди хисобланиб келинади. Мазкур қадимий устачилик бу ерда авлоддан авлодга ўтиб келмоқда. Рахимжон Убайдуллаев шундай авлодларнинг бирини давомчиси бўлиб, бир неча авлод томонидан яратиб келинаётган пичоқларни ярактиш ишлари билан шуғулланади. Унинг устаҳонасида металлга қўлда ишлов бериш ва қуйиш усуллари сақланиб келинмоқда. Бу устахонада одатда қора-бинафша рангли оддий пичоқ, тенги йўқ декоратив ва сувенир пичоқлар, қиличлар, шунингдек японларнинг катана-қиличи шарқ яккакурашлари усталари учун яратиб келинмоқда ва уларнинг барча қизил, оқ, яшил ва кўк рангли тошлар билан безатилгна.

Расм: www.oshxona.uz 

Анъанавий пичоқлар “баҳор лоласи” ва “пахта гули” қадимий нақшлари билан безатиб келинмоқда. Чуст пичоқлари узининг бетакрор кўринишга эга бўлиб, фойдаланишда жуда қулайлиги билан ажралиб келади.

Чуст миллий пичоғлари кўхна ва қадимий бўлиб, чуст пичоғлари қўл мехнати билан тайёрланганлиги сабабли дунёнинг барча мамлакатларида харидоргир махсулот хисобланади. Пичоғларнинг асосан қадимий шакилларидан бизгача етиб келгани бу: қозоқча, қайқи, толбарги, пайвандли, қўшховуз, ва яна бир канча турлари мавжуд. Буларнинг хозирги кунда шакилланган нусхаси бу: шох соп, ёрма соп, суқма соп, қалаи сар, мис сарбаста, садафли, чилмеха, суяксоп, садафсоп, каби турлари шулар жумласидандир. Тиғ томонини эса каттик кора ва ок пулатдан абойма эгов клапн рисор байза пружина ва бир канча металлардан ясалади.


Манба: http://asia-travel.uz/uzbekistan/crafting/chust-legend-of-steel/