Чорвоқ сув омбори — Чирчиқ дарёсининг бошланиш қисмида қурилган (1963—70) гидротехника иншооти. Қ.х.ни бир меъёрда сув билан таъминлаш, тошқинларнинг олдини олиш ва гидротехника мақсадларида барпо етилган. Дарё сувини мавсумий тартибга солади. Сув омбори Чатқол ва Угом тоглари орасига қурилган. Тош тупроқли тўғони уз. 768 м, баландлиги 168 м, юқори қисмининг ени 12 м. Тўғонда Чорвоқ ГЭСни сув билан таʼминлаш учун уз. 800 м ва диаметри 11 м бўлган 2 та туннел бор. Ч.с.о.нинг тўла сиғими 2006 млн. м3, шундан фойдали сув ҳажми 1580 млн. м3, сув юзаси сатҳи 40,1 км², ени айрим жойларда 10 км, уз. 19 км, максимал чуқ. 131 м, ўртача чуқ. 55 м. Сув омборига Писком, Кўксув, Чатқол дарёлари қуйилади.
Сув оқими кўпайиб, хатарли даражага йетганда сувни чиқариб юборадиган шахтали (1200 м³/сек) ва 2 та поғонали (450 м³/сек ва 500 мъ/сек) сув ташлагичлар билан жиҳозланган.
CҲ.с.о. Чирчиқ—Боʻзсув сувенергетика трактинн бир меъёрда сув билан таъминлайди. Унинг барпо етилиши билан сув кам бўлган йиллари Тошкент воҳасидаги ва Қозогʻистон Республикаси Жан. Қозоғистон вилоятидаги 355 минг га дан ортиқ йерни барқарор сув билан таъминлаш (шундан янги ўзлаштирилган йерлар 150 минг га), Чирчиқ дарёсининг юқори оқимида рўй берадиган сув тошқинларига барҳам бериш имкониятлари яратилди.
2000йил бошларидан Ч.с.о. соҳилларида халқаро андозаларга мойе бўлган йирик дам олиш мажмуалари барпо етилди.