Чодра ҳовли Хива шаҳридан 11 км шарқда, Янгиариқ йўлида жойлашган. Бу бетакрор кўринишдаги бино 1871 йилда Муҳаммад Раҳимхон томонидан ёзги дам олиш қароргоҳи сифатида қурилган.
Тўрт қаватли, баландлиги 30 метр келадиган бино худди минорага ўхшатиб қурилган. Пастки ўлчамлари 16м Х 8м. Бинонинг тагида иккита омборхона ва отхона бор. Биринчи ва иккинчи қаватларда яшаш хоналари жойлашган.