Ёзма манбааларга көра XV, XVII асрлардан бошлаб "чанг" сози мусиқа ҳаётимизда маълум ўрин эгаллай бошлаган. Унгача эса "чанг" ибораси ўзбек ҳамда тожик мусиқа маданиятида бутунлай ўзга соз, тирнаб чалинадиган замонавий европача арфанинг бизда кенг ишлатилган қадимий кичик ҳажмдаги намунасини англатади. Жумладан Алишер Навоийнинг буюк асари "Хамса"нинг "Саббаи сайёър" достонидаги "чанг" ибораси ҳам арфа тусидаги чолғу созини аниқроғи қўл арфасини англатган бўлиб, унинг моҳир ижрочилари сифатида Дилором каби аёл образлари тасвирлангани ҳам бежиз бўлмаган. Ўша даврларга хос арфасимон чанг деярли хотин-қизларга мансуб чолғулардан бири сифатида ҳатто, эрамиздан олдинги асрлардаёқ ишлатилган. Аммо XVII асрлардан кейин бу қўл арфаси ижрочиликдан чиқа бошлаган ва ўрнини ўзга соз -махсус таёқчалар билан уриб чалинадиган трапеция шаклида чанг чолғу асбоби эгаллади.