Бешик-тўйи

  • 23 Апрель, 2015
  •   0
  • 0
  • 23563

Бешик тўйи – чақалоқни биринчи марта бешикка солиш билан боғлиқ бўлиб, нишонланадиган маросимли байрамдир. Бу энг қакдимги ва Ўзбекистонда энг кенг тарқалган маросимлардан бири. Одатда бу тўй чақалоқ туғилишининг 7-, 9-, 11- куни ўтказилади. Турли вилоятларда маросим ўзича хусусиятларга эга бўлади ва оиланинг бойлиги даражасига боғлиқ бўлади: ўзига тўқ оилалар одатда бу тўйни катта кўламда ўтказади, камбағал оилалар эса уни камтарона нишонлайдилар.

Бешик ва чақалоқ учун барча зарур андомлар чақалоқ онасининг қариндошлари томонидан берилади. Дастурхонга нон, ширинликлар ва ўйинчоқлар ўраб берилади. Чақалоқнинг ота-онасига, унинг бобо-бувиларига совғалар тайёрланади. Бой безатилган бешик, дастурхонлар ва совғалар транспорт воситасига қўйилиб, меҳмонлар билан биргаликда, карнай-сурнай ва ноғора садолари остида чақалоқнинг ота-онаси уйига жўнатилади. 

Анъанага кўра олиб келинган бешикни аввал чақалоқнинг бобоси ўнг елкасига қўяди, кейин ўғлининг ўғ елкасига узатади, у эса бешикни чақалоқнинг онасига беради. Ўтмишда меҳмонларнинг барча ниятлари тоза ва яхши бўлиши учун улар юзига оқ ун сурар эдилар. Меҳмонлар меҳмонхонага ясатилган дастурхонга таклиф этилади ва меҳмонлар овқатланиб, созандаларни тинглаб, базм қилиб ўтирган пайтда қўшни хонада кампирларнинг иштирокида болани ёъргаклаш ва бешикка солиш маросими ўтказилади. Маросим охирида меҳмонлар болани кўриш учун олдига кирадилар, унга совғаларни беради ва бешикнинг устига парварда ёки қанд сепадилар. Шу билан маросим тугаб, меҳмонлар уй-уйларига қайтадилар.


Манба: http://toshkent.uz/uz/article/6293/