Аёз Қалъа - милодий 2-4 асрларга оид учта қалъа харобасидан иборат археологик ёдгорликлар мажмуаси. Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида жойлашган.
Аёз қалъани Хоразм археология-этнография экспедицияси топиб (1937), унда археологик қазишмалар олиб борган. Бу мажмуадаги учинчи қалъа муфассалроқ ўрганилди.
Унинг саҳни 260x180 м бўлиб, ҳовли ва 40 хонали бинодан иборат. Хоналарининг умумий майд. 2400 м2.
Хона деворлари тўрт бурчакли хом ғиштдан терилган. А.қ.мажмуасида, асосан Кушон подшолиги даврига доир сопол, меҳнат қуроллари, қурол-яроғлар, зеб-зийнатлар ва тангалар, жумладан, Канишка пуллари топилди.
Аёз қалъа ўз даврида Хоразмнинг шимолий-шарқий чегарасида мустаҳкам истеҳкомвазифасини ўтаган.