Астрономия музейи

Астрономия музейи улуғ бобомиз Мирзо Улуғбек таваллудининг 615 йиллиги муносабати билан очилган. Музейда астрономия фанининг ривожланиш босқичлари ҳамда Мовароуннаҳр ва Европа олимларининг илмий тадқиқотларини ўзида намоён этган бой экспозициялар, жумладан, турли асбоб-ускуналар, телескоплар, ҳужжатлар ва буюмлар жамланган. Музейдан алоҳида жой олган Мирзо Улуғбек расадхонасининг асосий ускунаси – деворий квадрантнинг макети аллома давридаги астрономик кузатувлар ҳақида тўлиқ маълумот беради. Ноёб экспозицияларга бой бу музей астрономия оламига саёҳат қилиш имконини бериш бирга фан тараққиётига ҳам катта ҳисса қўшади.


Манба: Астрономия кўчаси, 33 уй