“Чорсу” ижод галереяси

  • 17 Май, 2017
  •   0
  • 0
  • 10348

Регистон майдонидан узоқ бўлмаган ерда, Шердор мадрасаси орқасида катта бўлмаган олтиёқли бино жойлашган бўлиб, тарихий келиб чиқиши олти юз йилдан ортиқ белгиланади. XV асрда қурилган бу иншоот савдо маркази ўрнида фаолият кўрсатган бўлиб, турли хил бош кийимлари сотилган. 4 йўл кесишувида жойлашган бу бино “Чорсу” номини олган бўлиб, форс тилидан “чор” тўрт, “су” оқим, йўл маъноларини англатган. Иморат қурилганидан буён бир неча маротаба таъмирланган, сўнгги таъмир жараёнидан сўнг эса бино асосини беркитиб турган уч метрлик қатлами олиб ташланган. 2005 йил “Чорсу” Савдо маркази биноси Ўзбекистон Бабиий академиясига топширилган ва тез орада бу ерда бадиий галерея очилган.

Бугун “Чорсу” ижод галереясида Ўзбекистоннинг энг яхши рассомларининг ишлари намойиш этилиб, уларнинг асосий қисми самарқандлик ижодкорларга тегишлидир. Шунингдек, вақти-вақти билан ёш ижодкорлар кўрагазмалари, усталарнинг янги ишлари тақдимотлари ва бошқалар ҳам ташкил этилиб турилади. Суратлар билан бир қаторда, бу ерда ҳайкаллар, нақшдор идишлар ва ўзбек усталарининг бошқа ишларини учратиш мумкин.

Самарқанд бўйлаб сайёҳат қиларкансиз, мазкур галереяга ташриф буюриш учун вақт ажратиш мақсадга мувофиқ. Зеро, у шаҳарнинг асосий сайёҳлик марказига жуда қулай жойлашган. Бу ерда тасвирий санъат орқали Ватанига муҳаббатни акс эттириш баробарида, бўёқлар орқали ранг-баранглигини тасвирлай олган Ўзбекистоннинг энг яхши усталарининг ишлари билан танишиш мумкин.


Манба: http://www.advantour.com/rus/uzbekistan/samarkand/chorsu-art-gallery.htm