Арашан кўллар тизимига 4 та кўл киради: Арашан, Хўжа Арашан, Катта ва Кичик арашанлар. Уларнинг барчаси дарё типидаги юқори тоғли кўллар бўлиб, 2774 метрдан 3365 метр баландликкача жойлашган. Катта кўл сатҳи узунлиги 750 метрни ва кенглиги 250 метрни ташкил қилади. Кўллар олдида термал чашма мавжуд бўлиб, суви йил бўйи 36.7 градус ҳароратни сақлайди.
Кўлларгача бўлган йўл узоқ. Йўлнинг бошланғич бўлаги Қамчиқ довонига олиб борувчи трасса орқали ётган. Йўлда учрайдиган биринчи постда паспорт ва шахсий буюмлар текширилади, йўл бўйлаб кетаверилса, муаммосиз Эртошга олиб боради. Йўлда Танга Топилди (қадимий тангалар топилган жой) ва Серка Кирилди каби ажойиб номли қишлоқлар учрайди. Эртош бурулишидан озгина ўтиб, ўнг тарафга бурилиш келади — бу чегара пости. Ундан муваффаққиятли ўтгач, манзилда давом этиш мумкин. Кескин кўтарилишлар ва айланма йўллар баланд тоғ платолари билан алмашинади ва Тошкент вилояти манзараси ландшафти бўлинмасидан баланд тоғли Қирғизистонга ўтиб кетади. Кенг тоғ давонларидаги ўтовлар бурчак букилишга қарамай, узунлиги 2500 метрни ташкил қилади. Йўлак асталик билан Ангрен платоси дараси ичкарисига туша, кескинлик билан тоғга ўтиб кетади ва узунлиги 2900 метрлик “радон чашмаси” зиёратгоҳига олиб чиқади. Чашма олтингугурт-водородли бўлиб, мавсумдан қатъий назар, доимий 36,70С ҳароратга эга.
Ривоятларнинг бирига кўра, ушбу ҳовуз ўтмишдаги ҳукмронлардан бирининг буйруғи билан қурдирилган ва бу ҳовузга даволаниш учун тез-тез келиб туришган. Чашмадан озгина кўтарилгач, тоғ эчкиси шоҳи билан безатилган йирик қабртоши — сўфий қадамжосини учратасиз. Ривоятларга кўра айнан шу жой муқаддас Арашан бувининг қабридир.
Озгина пастроққа тушгач, Арашан кўли тизимининг энг кичигини — Хўжа Арашанни кўрасиз. Бу кўл иссиқ мавсум бошланиши билан қурий бошлайди.
Хўжа Арашан кўли. Баландлиги 2796 метр.
Ундан чапга юриб, сиз Кабби Арашан кўлига ўтасиз. Унинг майдони 750х250 м.
Кўлнинг рўпарасида катта уюм бор. У улкан сел ёки қор кўчиши натижасида ҳосил бўлган. Бу уюмни амаллаб кечиб ўтиб, тошли ўзандан кўтарилсангиз, чап тарафдаги чуқур кўл олдидан чиқасиз. Бу — Кичик Арашан кўли бўлиб, гўё унинг яратилишида инсоннниг қўли бордай, тўғри шаклга эга ва барча томонлари уюмлар билан ўралган.
Уюмдан пастроққа, серҳосил, кўм-кўк водий томон тушаркансиз, даранинг чап тарафида илгарироқ пайдо бўлган Юқори Арашан кўли жойлашган.
Юқори Арашан кўли. Баландлиги 2795 метр.
Яқиндан кўриниши
Водий остида 3300 метр баландликда, шимолий қисмида иккита музли кўл жойлашган.