Ақшахан-Қалъа (Қазақли Ятқан)

  • 12 Октябрь, 2015
  •   0
  • 0
  • 16525

Мустаҳкам деворлар билан ўралган қалъа шаҳарнинг бир қисми бўлган. Мазкур иншоот қадимий шаҳарнинг бир қисми бўлган, бу жой аввалдан мақбара деб топилган ва у ерга мустақил Хоразмнинг биринчи шоҳлари кўмилгган деган таҳминлар мавжуд. “Муқаддас шаҳар”нинг шимолий-жанубий қисми қурилиш ишлари билан банд бўлган бўлиб, олиб борилган қазилма ишлари натижаларидан бу жой ибодатхона-сарой бўлганлигидан далолат беради. Мажмуанинг ибодатхона бўлими тўртбурчак шаклида бўлиб, бурчакларида ярим айлана миноралар бўлган, иншоотнинг икки томонида миноралар қад ростлаган. Ибодатхона деворлари икки қават қурилган бўлиб, ички айвони ҳам бўлган.

Акшахан-Кала шаҳарчасининг ибодатхонаси эр. авв. III-II асрларга тегишли. Топилган портретларнинг бир қисмида олимларнинг фикрига кўра дастлабки номаълум сулолаларга тегишли хоразмлик шоҳларнинг тасвирлари туширилган. Шунингдек, мутахассисларнинг тахминига кўра шаҳарча қадимий Хоразм давлатининг илк пойтахтларидан бири бўлган, ибодатхона эса қадимий Хоразм сулоласи шоҳларининг ибодатхонаси бўлган.

Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлинмасининг гуманитар фанлар Институти директори, тарих фанлари номзоди Максет Карлибоев маълум қилишича:

Қадимий Хоразмнинг илк пойтахти Казаклы-Яткан (Акшахан-кала) бўлганлиги эҳтимоли юқори. Бу жой қадимий эл тупроқлари остида қорақалпоқ-австрия археологлари томонидан ўтказилган экспедиция вақти топилган.

www.sanat2013.orexca.com сайтида маълум қилинган.

Экспедициянинг асосий текширув объекти 1956 йил топилган шаҳарча бўлган ва илм тадқиқотга Казаклы-яткан номи билан кириб келган. Маҳаллий аҳоли орасида ёдгорликнинг янада қадимийроқ номи — Акшахан-кала сақланиб қолган. Унинг қазилма ишлари 1995 йил бошланган ва ҳозирги кунга қадар давом этиб келади. Қазилма ишларидан бу майдон қадимий Хоразмда мавжуд бўлган шаҳарлардан энг йириги бўлиб, айнан шу ерда Хоразм ўлкаси Ахамонийлар империяси таркибидан чиққач барпо этилган пойтахти бўлган, деган хулоса мавжуд.

Солнома афсонаси чизгиси. Калалигир. Эр. авв. IV-II асрлар. 2004 йилдан экспедициянинг асосий диққати “муқаддас шаҳар” бўлмиш Казаклы-яткананинг ибодатхона-сарой мажмуасига қаратилган. Мустаҳкам деворлар билан ўралган мазкур иншоот қадимий шаҳарнинг бир қисми бўлган, бу жой аввалдан мақбара деб топилган ва у ерга мустақил Хоразмнинг биринчи шоҳлари кўмилгган деган таҳминлар бор.

Ибодатхонада қадимий тасвирий санъат белгилари 2004 – 2005 йй. топилган. Кейинроқ, ёдгорлик тикловчи мутахассислари экспедиция таркибидан жой олгач, кенгроқ тозалаш, чирмаш ҳамда қадимий санъат ёдгорликларини илмий ўрганиш ишларига йўл очилди.

Қадимий Хоразм шоҳлари расмлари галереяси (ар. авв. III-II аа.). Кузги экспедиция вақти —  Казаклы-яткан (Акшахан-кала) қадимий шаҳри. Хоразм ўлкаси Ахамонийлар империяси таркибидан чиққач, пойтахт тахминан шу ерга барпо этилган. Шаҳарнинг ички қисмида мустаҳкам деворлар билан ўралган “муқаддас шаҳар” жойлашган бўлиб, марказида мақбара деб топилган антиқа бино мавжуд ва бу ерга Хоразм шоҳларининг майитлари қўйилган, деган тахминлар бор. “Муқаддас шаҳар”нинг шимолий-жанубий қисми ибодатхона-сарой мажмуаси билан банд, бу ердан деворий чизмалар топилган. У шоҳ сулоласининг суратлар галереяси бўлиб, таҳминларга кўра уларда шоҳ ва шоҳнинг оила аъзолари тасвирлари туширилган.

Капитель. Тош. Султануиздаг. Эрамизнинг IV асри. Чизгилар ибодатхонанинг ички қисмидан топилганлиги каби, мажмуанинг сарой қисми деворларидан ҳам топилган. Ибодатхонанинг ички қисмидан, шунингдек, лойдан ясалган ҳайкал ҳамда лой ва алебастр аралашмасидан ясалган серҳашам меъморий безак топилган. Барча топилмалар шуни исботлайдики, Казаклы-яткана қадимий ер ости харобаларида ноёб бадиий қимматбаҳо буюмлар бўлган. Уларнинг текшируви энди бошланган. Ер остидан бу каби бойликларни топиш, ўрганиш ва сақлаш учун оз-мунча куч талаб қилинмайди ва бу ишлар бир авлод археолог, олим, санъатшунос, тарихчилари сай-ҳаракатлари билан чегараланиб қолмайди. Топилмаларни сақлаш учун, шунингдек, юқори малакали санъат ёдгорликларини тикловчи мутахассис талаб қилинади.

Ҳозирги вақтгача ибодатхонанинг жанубий қисмидаги узунлиги 60 метрлик айвон аниқланган. Айвоннинг умумий узунлиги 250 метрга яқин ва бу — унда қанчадан-қанча очилмалар яширинилигининг далолатидир. Айвоннинг жанубий қисмида чизмалар деворларда сақланиб қолган бўлиб, уларда йўловчилар суратлари туширилган. Бу йўловчилар от устидаги чавандозлар, деган таҳминлар мавжуд.

Бироқ энг катта эътиборни жанубий айвоннинг шимолий қисмидаги тасвирлар тортади.

Умумий 45 та тасвир намуналари аниқланган бўлиб, уларда бир ёки бир неча қаҳрамон тасвири туширилган. Сақланиб қолган 36 та тасвир намуналари шахсларнинг портретларидир. Келтирилган барча маълумотлар ҳозирги вақтга тегишли, зеро топилмалар тўплами Ўзбекистон фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлинмасининг тарих, археология ва этнография Институти лабораторияси реставрация бўлимидадир. Барча маълумотлар таҳлилидан ички девор жанубий айвонининг шимолий қисмидаги бутун сатҳи икки қават яхлит қаторли тўғри бурчак шаклидаги хоначалар кўринишида бўлганлиги маълум бўлган. Ҳар бир хонада шахсий портретлар топилган. Уларнинг ҳар бири бир хил услубда чизилган: тасвирлар олд тана қисмигача, боши ёнга, асосан, чапга қараган. Бироқ боши ўнг томонга қараган суратлар ҳам жуда кўп учрайди. Бу каби услабни эр. авв., I асрга тегишли Парса шоҳини тангага туширилган тасвирида, эрамизнинг I асри индо-парфян ҳукмдорлари ҳамда Кушон, Сосоний ва Эфтанлилар тангаларида ҳам учатиш мумкин.

Галереянинг барча қаҳрамонлари соқолсиз ва мўйловсиз, қора қалин сочлари силлиқ қилиб орқага таралганча бўйнини беркитиб туради, лекин қулоқлари очиқ ва қизил рангга бўялган — бу жуда ноанъанавий, шу билан бирга беқиёс бўлакдир. Хоразм санъатида соқолсиз ҳукмдорлар истисно эмас. Бу каби соқолсиз ҳукмдорларнинг портретлари баъзи хоразм тангаларида ҳам учрайди, хусусан, улардан энг илкларидан бири “кулохдаги исмсиз ҳукмдор” тангасидир.

 


Манба: http://sanat2013.orexca.com/