Амир Тўра мадрасаси

  • 27 Июль, 2015
  •   0
  • 0
  • 11391

Ичан Қалъанинг шимолий қисмида, одамлар яшайдиган жойда Амир Тўра мадрасаси жойлашган. У 1870 Амир Тўранинг акаси Муҳаммад Раҳим-хон II (1863- 1910) томонидан қурилгандир. Мадрасанинг асосий олд қисми саккиз қиррали токча ҳамда икки қаватли қанот аркли баланд портал кўринишида. Олд қисмининг қолган баланд деворлари ҳам икки қаватлилик кўринишини ифода этади.

Кўплаб мадрасалардан фарқли равишда, буниси жуда мўътадил ишланган бўлиб, ҳеч қандай девор ишлатилмаган. Мадрасанинг ён минораларигагина гулдаста деб номланувчи безак озгина берилган. Уларга яшил кошиннинг ингичка ҳошияси кўрк бериб туради.

 

Хужраларнинг ойналарига ўрнатилган ганчдан ясалган нафис панжаралар бинога оддийлик ва хушбичимлик бағишлайди. Амир Тўра мадрасаси ўлчамини шу каби бошқа иншоотлар билан таққосласа, унинг ўлчами жуда катта ҳам, жуда кичкина ҳам эмас, балки ўртачадир.

Бинонинг асосий олд томони ҳеч қандай нақшсиз саккиз қиррали токчали портал кўринишида. Бу борада ишончли маълумотлар мавжуд — усталар бинонинг ташқи қисмига безак бераётган вақт шаҳарга Қизил Армия бостириб киради. Албатта, бундай шароитлар ишлашнинг имкони бўлмаган, шу сабабли, безаги уста бир кун олдин битиришга улгурган кошин тоштахталар билангина чегараланади.

Бинони қайта таъмирланиши XX  асрнинг 80-йилларида бошланиб, 90-йилларида якунланган. Бугун Амир Тўра мадрасаси Ичан Қалъанинг машҳур ёдгорликларидандин.

 


Манба: http://uzbekistantravel.ru/dostoprimechatelnosti-uzbekistana/medrese-amira-tura-i-arab-muhammad-hana-v-hive.html ; http://gotraveluzbekistan.com/ru/dostoprimechatelynosti-hivi/medrese-amir-tura