Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ ёдгорлик мажмуаси

  • 14 Июль, 2015
  •   0
  • 0
  • 15670

Хўжа жарроҳ ёдгорлик мажмуаси — Қарши шаҳридаги меъморий ёдгорлик (14-аср). Соҳибқирон Амир Темур 14-аср охирларида Шом ерларини забт этган пайтда улуғ саҳобалардан бири Абу Убайда Омир ибн ал Жарроҳ қабри хокидан келтириб Қарши шаҳрида дафн эттирган ва у ерга мақбара қурдирган. 

Мақбара бузилиб кетган. 20-асрнинг 2-ярмида қайта тикланган мажмуа мақбара, айвон, минорадан иборат. Мақбара тўртбурчак тарҳли, пештоқгумбазли, пишиқ ғиштдан қурилган, бош пештоғи бурчакларига буржлар ишланган, ён деворларида меҳроб шаклидаги деразалар бўлиб, панжаралар ўрнатилган. Мақбара ичи ганч ўймакорлигида пардозланган.


Манба: http://tarix.uz/tarixiy-obidalar/qashqadaryodagi-tarixiy-obidalar/xoja-jarroh-yodgorlik-majmuasi-2/