Абдурасулбой мадрасаси

  • 27 Июль, 2015
  •   0
  • 0
  • 7983

Абдурасулбой мадрасаси - Хивадаги меъморий ёдгорлик (1906). Мадраса (30х65 м) икки ҳовлили. Ғарбий ҳовли (6,9х3,6 м)нинг икки бурчагида иккитадан чорси хона, жанубда гумбаз томли масжид, шимолда балхи гумбазли, икки эшикли хона бор. Бу ҳовлига икки томони дарчали дахлиз орқали кирилади. Шарқий ҳовли (7,1х5,5 м) ҳам ҳужралар билан ўралган. Даҳлиз тепасидаги кичик хоналар, талабалар яшайдиган ва бошқа ҳужралар балхи гумбазлар билан ёпилган. Деворлари силлиқланган ғиштдан. Пештоқи ва данданасига яшил кошиндан безаклар ишланган.


Манба: https://uz.wikipedia.org/wiki/Abdurasulboy_madrasasi