Абдол бобо мақбараси

Дишонқалъанинг шарқий қисмида, Полвондарвоза ва Қўйдарвозаларнинг ўртасида, уларнинг йўллари келиб туташган жойда қад кўтариб турибди. Абдолбобо комплекси унча катта бўлмаган шаҳар ташқарисидаги мозористонга чўзилиб кетган. Унинг ёнида қуллар бозори бўлган.

Комплекс таркибига яна XIX асрда қурилган минорали йирик маҳалла масжиди ва ҳовуз кирган. Минора ихчам бўлишига қарамай, кўриниши ғоят кўркам, йўғон қадди кескин равишда нозиклашиб боради. Чўққисидаги жимжимадор шарафа алоҳида кўрк бағишлаб туради.

Баландлиги – 10 м, пойдевор диаметри – 3,2 м.


Манба: http://www.khivamuseum.uz/index.php/historical-objects/majmua/36-abdolbobo