Мир Саид Баҳром мақбараси

  • 11 Май, 2015
  •   0
  • 0
  • 28845

Мир Саид Баҳром мақбараси Кармана шаҳрининг марказида, Қосим Шайх мақбараси ёнида жойлашган. У шу тарихий комплекс мақбара ва унча катта бўлмаган масжидни ўз ичига олади. Мақбара 1200-йилда қурилган. Мақбара 1976- йилда охирги марта қайта қурилган. Тарихчиларнинг таъкидлашича Мир Саид Баҳром ҳақида жуда кам маълумотлар сақланган экан. У Сомонийлар сулоласининг эканлиги ҳақида аниқ фактлар мавжуд.

874-йилда Буҳорода қўзгъалон бошланади ва бутун Мовароуннаҳр бўйлаб тарқалади ва табиийки бу қўзгъалон Карманага ҳам етиб боради. Абу Тоҳирхўжа Самарқандийнинг «Самария» асарида Мир Саид Баҳром ҳақида бир нечта маълумотлар айтиб ўтилган. У ўзининг ақли, билими ва мўъжиза ярата олиш қобилияти билан халқ орасида ҳурматга сазовор бўлади.

Мир Саид Баҳром мақбараси ноёб қурилмадир. Ушбу мақбара Ўзбекистон ҳудудидаги энг кичик мақбара ҳисобланади. Кўпчилик бу мақбаранинг айрим қисмларини Буҳоро шаҳрида жойлашган Сомонийлар мақбарасига ўхшатишади. Мақбара биноси квадрат шаклидадир ва у унча катта бўлмаган гумбаздан ташкил топган. Кириш қисмида жуда чиройли арка мавжуд бўлиб унда кўфий хат туридаги ёзув ёзилган. Бутун девор геометрик қопламадан иборат. Бинонинг ички қисмида мармар тошли қабр тоши мавжуд. Қабр устига эса қимматбаҳо газлама тўшалган. Бинонинг ички деворлари гумбазни кўтариб турувчи саккиз қиррали аркалардан иборат. Аркаларда ёгъочдан ўйиб ишланган нақшлар сақланиб қолган. Мақбара масжид билан ўзаро туташган. Масжид атрофида узун айвон бор. Айвонда ўйма нақшлар билан безатилган ёгъоч устунлар ўрнатилган. Иморатнинг ушбу қисми замонавий қурилиш асосида таъ мирланган. Айвон ва ҳовли пиwиқ гъиштлар билан терилган. Ҳозирда Мир Саид Баҳром мақбараси олдида богъ барпо қилинган. Кармана аҳолиси бу ерда Наврўз, Мустақиллик ва ҳосил байрамлари нишонланади.

Ушбу архитектура комплекси ўша даврнинг моҳир усталари томонидан қурилган бўлиб, ҳозирги кунда тарихий ва маънавий йодгорлик сифатида муҳим аҳамиятга эга.


Манба: Internet