Маджерум арчаси (шарқ биотаси) — ёши бир ярим минг йилдан кам бўлмаган табиат ёдгорлигидир. Дарахтнинг учта йирик шохи вақт машаққати туфайли, деярли ерда ётади. Истаги амалга ошиши истагидагилар дарахт шохига мато бўлагини боғлашлари кифоя. Шохларда ранг-баранг мато бўлаклари, дастрўмоллар осилиб турипти, уларни соғлиқ, оилавий хотиржамлик ва бардавом насл сўраб боғлашган. Шунингдек, дарахтнинг учта шохи тагидан ўтиб, унинг шохларидан бирига дастрўмол боғлаган аёлнинг фарзанди кутилган санада туғилар экан.
Арча ҳақида муаллифлик мақоласи:
МАДЖЕРУМ БИОТАСИ, ёҳуд янги зиёратчи учун қўлланма
Маджерум арчаси (шарқ биотаси) — Нурота-Қизилқум биосфера заҳираси майдонида ўсувчи табиат ёдгорлиги. Таҳминий ёши бир ярим минг йил. Нурота тоғларининг Маджерум қишлоғида, сув тегирмонидан 300 метр баландликда, сойнинг чап қирғоғидан 50-60 метр масофада жойлашган (Жиззах вилоятининг Фориш тумани). Поя айланаси 24 метр, марказий шох айланаси 12 метр, олдида масжид қолдиқлари ва эски қишлоқ жойлашган.
Бу сирли жойга кутилмаганда келдим. Аслида, маджерум биотаси ёки бу ерликларнинг сўзи бўйича арчани қишнинг ўртасида Маджерум қишлоғига келганимда кўрганман. Аммо бундай саёҳат менга шунчалик манзур бўлганки, бундан буён мени бу каби сермазмун саёҳатдан қайтариш жуда қийин Зеро, йўлимизда учрайдиган арча, муқаддас қоя, ғор ёки мато парчасини боғлаб, тилак қилиш билан бирга, сояда ҳордиқ чиқариб, тоза муздак ичиб, шунчаки, мангулик ўйини суриш мумкин.
Маджерумсойда бўлган киши баҳайбат даратнинг шох-шаббалари тегида ўтираркан, беихтиёр мангулик ҳақида ўйлаб қолади. Йиллар зўр келиб, дарахтнинг учта йирик шохи ерга қадар эгилиб қолган. Аслида, уларни шох дейиш қийин, сабаби, улар улкан дарахт танаси бўлиб, бир пайтнинг ўзида унга бир нечта киши сиғади. Поналарни маҳаллий аҳоли тошлардан қурган таянч-пирамидалар ушлаб туради. Улкан дарахт ғамхўрлиги — жуда савоб ишдир, ахир, унинг олдида авваллари масжид бўлган. Кўплаб зиёратчилар ҳам бугунги кунгача арча-биота олдига келиб, яратганнинг марҳамати ва истаклари амалга ошишини сўраб келишади. Шохларида ранг-баранг мато бўлаклари, зиёратчи аёллар боғлаган дастрўмолчалар осилиб туради, уларни соғлиқ, оилавий хотиржамлик ва бардавом насл сўраб боғлашган. Шунингдек, дарахтнинг учта шохи тагидан ўтиб, унинг шохларидан бирига дастрўмол боғлаган аёлнинг фарзанди кутилган санада туғилар экан.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, ХХ аср бошларида биота остида мактаб бўлиб, кенг дарахт ковагига бир вақтнинг ўзида 5-6 киши сиғган.
Муқаддас жой, шунингдек, қадимий ислом дини бўлишидан олдин шу диёрда яшаган халқ реликти сифатида ҳам қизиқиш уйғотади. Маҳаллий ҳомий-руҳларни, яъни “ер эгаларини” илоҳийлаштириш — дунёнинг деярли барча халқлари динининг анималистик эътиқодининг намойишидир. Биота шу ерлардаги нурота қадамжоси (қорабалиқ макони булоғи, масжид, қўрғон ҳамда авлиёлар мозорлари) каби машҳур эмас, шунинг учун бу ерга муайян бир кунда атрофдаги қишлоқ аҳолисигина келиб, тилакларини айтиб кетишади. Айримлар эски тегирмон олдига келиб, қурбонлик учун қўй сўйишади, шунингдек, лой ўчоғларда бақувват таом тайёрлаб, барча меҳмонларга узатишади.
Биота-арчаси катта йўлдан узоқда ўсади. Унга етиб бориш учун узоқ йўл юриш лозим. Агар Нурота (Навои вилояти) орқали Жиззаҳ вилоятининг Фориш тумани томон юрилса, йўлдан ўнгга қайилиб, Маджерум қишлоғи томон юриш керак. Маджерумда бошқа тоққа яқин қишлоқдагилар каби этник тожиклар яшаб келишади. Агар омадингиз келса, тош тўсиқ ва уйлар орасидаги тор йўлакда бир неча эркакларни учратишингиз мумкин. Улар қўлларини кўксига қўйиб, албатта сўраштшади. Лекин қишлоқ чегараси тугаши биланоқ, машина йўлаги ҳам тугайди. Уёғига сой ёқалаб тошлар орасидаги йўлакдан юриш керак. Сув жилдираб оқмоқда. Теварак сукунат билан қопланган. Бурилишлардан бирида кўз олдингизда сюрреалистик сурат намойиш бўлади: тоғ ёнбағридаги тошли ташландиқ уй-қалъа. Баъзи ерларидаги деворлар тўкилган, шу сабабли, эртакона шаҳардаги қадимий харобаларни эслатади. Бу ер эски қишлоқ-қўрғон Маджерумдир. Тоғ аҳолиси яқин вақтларга қадар қоядор тоғ дарасида жойлашган мудофаа қишлоқларда истиқомат қилар эди. У ерга кўчманчи-душманлар оёғи етмаслиги учун тор йўлак орқали етиб олиш мумкин бўлган. Маджерум аҳолиси қўрғондан XIX асрнинг 90-йилларида, хали Ўрта Осиё Россияга қўшилиб, кўчманчилар ҳужуми тўхтатилиши билан кўчиб кетишган.
Эски қишлоқдан бир мунча нарида, ариққа яқин ерда Маджерум масжиди вайроналари бор. Масжид қолдиқлари олдида баҳайбат арча атрофга ўзининг игнабарг ифорини тарата, кўм-кўк бўлиб ўсмоқда. Агар йўл бошловчингиз маҳаллий тожик аҳолисидан бўлса, у сизга албатта дарахтни Александр Македонскийнинг ўзи урушда ҳалок бўлган лашкарбоши шарафига эккани ҳақидаги афсонани сўзлаб беради. Фақат ҳалок бўлган саркарданинг исмини ҳеч ким билмайди... Агар ўзбошимчалик билан саналарни тарихий воқеалар билан таққослашни бошласангиз, ҳафсалангиз пир бўлиб, йўл бошловчингизни ҳам ранжитасиз. Шунинг учун чиройли афсонага ишониб қўйганингиз маъқул.
Тарихга назар ташласак, Александр Македонскийнинг қўшини Кичик Осиё, Сурия, Финикия, Миср, Эронни забт этиб, 329 йилнинг баҳорида Ҳиндуқуш тизмасидан ўтишади. Уч йил мобайнида Александр Македонский Бақтрия ва Сўғдни эгаллаб, Самарқандни забт этади ва Сирдарёга — саклар ерига йўл олади. Бироқ, Нурота тоғларигача у етиб келмаган.
Лекин бутун тоғ атрофи қачонлардир арча ўрмони билан қопланганлиги уйдирма эмас. Қачондир геологлар ғарбий Нуротадан тилла ва ёғоч кўмир топишган бўлиб, арча шахталарини эритиш учун тайёрлашган. Бугун эса бунга ишониш қийин — тоғ ёнбағриларида ўтлар ва сийрак буталаргина ўсади. Атрофда битта ҳам арча қолмаган, Нурота тоғларида ҳам юзтадан сал кўпроқ қолган. Шунинг учун ҳам бугунги кунгача баҳайбат бўлиб ўсиб келаётган бу дарахт кўзни қувонтириш билан бирга ҳайратга ҳам солади. Асрлик хотираларни ўзина сукунат билан сақлаб келаётган шоҳид магнит каби ўзига тортади. Барра игнабарг ифор коинот сирини сақлаб тургандай, гўё.
Эҳтимол, шу сабабли маджерумликлар бу ерга масжид қуришган. Унинг деворлари бўй баробар сақланиб қолган. Масжиднинг ичида ва қаршисида ёғоч ўйма устунлар, бостирма тўсинларга кўзингиз тушади. Бахтимизга, тарих ёдгорлиги сифатида маҳаллий аҳолида мақбара, масжид ва муқаддас жойлардаги буюмлардан фойдаланиш қўлланмаси сақланиб қолган. Маҳаллий аҳоли эҳтиёжи қанчалик кучли бўлмасин, масжиднинг ёғоч бўлакларидан фойдаланишмайди, зеро, бу гуноҳ ҳисобланади. Бу материалларни фақат масжид ва мақбаралар учун фойдаланиш мумкин. Мана, бу покизалик ва ташландиқ мени, сайёҳ сифати бу жойга келишга чорлайди. Бу ерда кўплаб диндорлар ёки шунчаки чизиқувчан шахсларни учратмайсиз. Бу ер тинч ва салқин, тоза сув ва игнабарг ифори уфириб, Маджерумнинг шилдираб оқувчи суви муҳитида аллалайди.
Матн ва суратлар муаллифи: Эльмира Алейникова
Фото: www.arbor-park.ru