Сайт ҳақида

Ўзбекистон – жуда бой тарих ва маданиятга эга кўп миллатли мамлакатдир. Қадимий мадраса ва масжидлар, минорат ва пештоқлар ўзининг жозибадорлиги ва ҳашаматлилиги билан барчани ҳайратга солади. Кўплаб маданиятларнинг уйғунлашгани туфайли, мамлакатимизнинг ҳар бир бурчагида қизиқарли объектлар – зиёратгоҳ жойлар, тарихий ва археологик ёдгорликлар ва албатта ўзига хос маросим ва урф-одатлар топилади. Уларнинг кўпчилиги давлат ҳимояси остида бўлиб, улар орасида ҳаттоки ЮНЕСКО жаҳон маданий мероси рўйхатига кирувчи объектлар ҳам ўрин олган. Мисол учун, Ичан – қалъа, Самарқанднинг тарихий маркази, Аския санъати, Шошмақом ва бошқалар. Маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 10 000 дан ортиқ объектлар рўйхатга олинган бўлиб, Ўзбекистоннинг мустақиллик йиллари давомида улардан 1 000 дан ортиғи қайта таъмирланган ва ташриф учун очиқ ҳисобланади. Ҳали ҳисобга олинмаган ва рўйхатга киритилмаган объектлар сони эса бир қанча.

Бизнинг барча маданий меросларимизни, - архитектурва ва археологик ёдгорликлардан бошлаб, табиат мўъжизалари ва урф-одатларгача битта умумий базада умумлаштириш мақсадида ZiyoNET тармоғи РМ томонидан Meros.uz сайти ишлаб чиқилди. “Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси” Акцияси.

Мамлакатнинг маданий мероси ҳақидаги маълумотларни кенг оммага тарқатиш ва уни келажак авлодга етказиш бўйича Ўзбекистон тарихига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган ҳоҳловчилар томонидан номзодлар рўйхати ва Ўзбекистоннинг асосий ёдгорликларининг якуний Еттилиги шаклантирилади.

Meros.uz ва “Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси” Акцияси туристлар орасида бизнинг диққатга сазовор жойларимизни янада машҳур қилишга ҳамда халқаро ва маҳаллий туризм учун Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари жозибадорлигини оширишга ёрдам беради. Шунингдек, энг муҳими, ёшлар орасида мамлакатимизнинг бой маданий мероси машҳурлигини оширади..