Sherdor madrasasi

  • 17 Aprel, 2015
  •   0
  • 0
  • 23449

XVII аср. Шердор мадрасаси Регистон мажмуасига кирадиган обида бўлиб, у Самарқанд ҳокими Ялангтўш Баҳодир томонидан 1619-1636 йиллари Мирзо Улуғбек хонақоҳи ўрнига қурдирилган. Шердор мадрасаси Улуғбек мадрасасининг рўпарасида бир ўқ чизиғи бўйлаб жойлашган. Ўрта Осиё меъморлигида кўп учрайдиган қўш услубдан фойдаланилган. Пештоқ равоғи тепаси диққатга сазовор: қизғш зарҳал шер оқ оҳуни қувмоқда. Қуёш бодомқовоқ, қийиқ кўзли юз шаклида тасвирланиб, зарҳал тусли ёғду билан ҳошияланган. Мадраса пештоқига Ялангтўш Баҳодирни улуғловчи шеър битилган. Шердор сўзи “Шер акси бор “, деган маънони англатади.


Manba: http://www.orexca.com/rus/monuments_samarkand_registan_square.shtml