Тўрақўрғон «Хотира ва Қадрлаш» халқ музейи 1978 йил 11 сентябрда Ўзбекистон Республикаси меҳнат қахрамони, 2-жахон уруши қатнашчиси, туман раҳбари бўлиб ишлаган (марҳум) Маматхон Бобохонов отанинг ташаббуси билан ва туман халқининг сайи-ҳаракатлари асосида ташкил этилган. Ҳозирги кунда ёшларнинг сиёсий ва маънавий дунёқарашини ўстириш, уларни комил инсон руҳида тарбия топишига кўмаклашиш мақсадида туман халқ таълими бўлими мактаблари билан ҳамкорликда жорий йилнинг бошида мактаб ўқувчиларини музейига келиб аждодларимиз ҳотирасини ўрганиш бўйича экскурциялар ташкил этилмокда.