Ситораи Моҳи Хосса Саройи

  • 08 Июнь, 2015
  •   0
  • 0
  • 32812

Ситораи Моҳи Хоса - Бухородаги манғитлар сулоласининг 3 авлодига мансуб сарой — боғ. Бухородан 4 км шимолда. Дастлабки бинолар Насруллахон (1826—60) ва Музаффархон (1860 — 85) ҳукмронлиги даврида қурилган. Абдулаҳадхон ҳукмронлиги даври (1885—1910) да сарой ва хушманзара боғ барпо этилган. Амир Олимхон ҳукмронлиги даври (1910—20)да янги сарой қурилган. Ситораи Моҳи Хоса майдони 6,7 га бўлиб, эски сарой, ғишт тўшалган 3 ҳовли ва кўпгина хоналардан иборат. Бу ердаги амир Музаффархон меҳмонхонаси кенг , баланд зали, икки томондаги болхонали айвонлари, европача эшик ва деразалари билан ажралиб туради. Уч қисмга бўлинган мурабба тарҳли хонани ташкил этувчи Абдулаҳадхон хонаси бирбирига қарамақарши жойлаштирилган ва бир хилда безатилган 2 зал ўртасидаги баланд супа орқали бирлаштирилган. Супанинг ғарб томонига шоҳнишин тахт ўрнатилган. Эски сарой шарқидаги амир Олимхоннинг бош қароргоҳи — янги саройга равоқли муҳташам дарвоза ўрнатилган. 

Дарвоза устидаги равоқ Ўрта Осиё биноларига хос бўлмаган шаклда ишланган, ён қисмлари сирланган, тўқ қизил, кўк, гунафша ва ҳаво ранг кошин билан қопланган. Анʼанавий сиркори парчинлар билан бирга Россиядан келтирилган кафел қопламалардан ҳам фойдаланилган. Дарвозанинг тепа қисмига ганчдан гулдон шаклидаги безаклар ишланган. Ёғочдан қилинган икки табақали дарвозага миллий нақшлар ўйилган ва мис гул михлар билан мустаҳкамланиб, нафис гулдор зулфин ўрнатилган. Дарвозахонадан ташқи ҳовлига ўтилади. Ҳовлининг 3 томони айвон билан ўралган. Дарвозадан киришда ўнг қўлда кичкина фаввора бор. Катта айвон ҳовлининг шим. томонида, ғарб томонида оқсарой, жан. томонида эса ойнаванд айвон, кутиш хонаси ва амирнинг қабулхонаси жойлашган. Бинога кираверишда Ғозғон мармаридан уста Абдураҳим ё‘ниб ишлаган шер ҳайкаллари бор. Амир қабулхонаси дахлизи деворлари ганчдан нақшдор қилиб безатилган. Намоёнларига наққош уста Оқсарой ичкариси Шарқнинг жимжимадор, нафис нақшлари жозибадор гуллари билан уйғунлашган. Деворнинг кўзгулардан иборат бўлиши ва гулганчдан ишланган безакларнинг кўзни қамаштирадиган даражада оқлиги хонани куркам қилиб кўрсатади. 

Оқсарой 2 йил мобайнида Уста Ширин раҳбарлигида (25 — 30 киши томонидан) қурилган ва пардозланган. Янги сарой рус муҳандислари Сакович ва Маргулис раҳбарлигида қурилган. Қабулхона Европа услубида биридан иккинчисига ўтиладиган қилиб қатор жойлаштирилган. Янги саройнинг киравериши боққа туташиб кетган. Богнинг шим. қисмида ҳарам жойлашган. Унинг ғарбида ҳарам хизматкорлари учун хоналари бўлган кичик ҳовли бор. Ҳарам 2 қаватли ва ярим доира шаклида қурилган. Маҳаллий меʼморлик анʼаналарини ўзида саклаб қолган. Боғнинг қоқ ўртасида 8 хонали кўшк бор. Унинг хоналари 8 қиррали қилиб қурилган меҳмонхона атрофида жойлашган. Ошхонанинг деворлари тилла ва кумуш суви югуртириб безатилган. Кўшкнинг жан.да тўғри бурчакли девори токчали катта хона бўлган. Қолган бошқа хоналар ётокхона ва хизматкорлар учун мўлжалланган. Боғнинг жан.да икки қаватли масжид, катта ҳовуз қурилган (1917—18). Ҳовуз кулранг Ғозғон мармари билан қопланган. Бинонинг ичида узун ё‘лак бўлиб, хоналари фақат бир томондан шамоллатилган. Ҳоз Ситораи Моҳи Хосада Бухоро давлат меʼморийбадиий музейқўриқхонаси, дам олиш уйи ва болалар санаторийси жойлашган.

http://www.buxstat.uz/ru/history/%D0%B4bope%D1%86-...
https://uz.wikipedia.org/wiki/Sitorai_mohi_xosa


Манба: wikipedia

Галерея