​“ЎЗБЕКИСТОН” ХАЛҚАРО АНЖУМАНЛАР САРОЙИ

  • 06 Февраль, 2017
  •   9
  • 0
  • 21697

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи 2009 йил 28 август куни Тошкент шаҳри марказида қад рослади.

Давлатимиз раҳбари ғояси асосида бунёд этилган “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи ўзида миллий ва замонавий меъморчилик услубларини мужассам этган.

Амир Темур хиёбони меъморий ансамблининг дурдонасига айланган мазкур сарой ўз маҳобати, салобати, бетакрор тарихи, замонавий ландшафт дизайни билан Тошкент шаҳри чиройига чирой қўшди.

Ушбу бунёд этилган мазкур муҳташам сарой ўзида миллий ва замонавий меъморчилик услубларини мужассам этган. Саройнинг деворларидаги сержило нақшлар, маҳобатли мармар устунлар, диаметри 53 метрлик гумбаз меъморчилик бобида ҳам дунё аҳлини лол қолдирган аждодларимизнинг асрий анъаналари бардавом эканидан далолатдир.

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройининг баландлиги 48 метр. У 300 ўринли мажлислар зали, 300 ўринли қабуллар зали ва 1800 ўринли анжуманлар залига эга.

 


Манба: http://mustaqillik.uz/uz/pages/anjumanlar_saroyi

Галерея