Яқуббой Хўжа мадрасаси

  • 03 Август, 2015
  •   0
  • 0
  • 7762

Паҳлавон Маҳмуд мақбарасидан ғарбда жойлашган. У 1873 йилда хивалик савдогар Яқуббой Хўжа томонидан қурилган. Агарда унга тепадан қаралганда, мадраса худди тўртбурчак шаклида ғарбий-шрқий томонга чўзилганга ўхшайди. Вестибюл қисми мусулмон архитектурасига хос бўлган миллий кўринишдаги аркали эшикдан ҳовлига йўл бошловчи гумбазли хона билан тугалланади. Мадрасанинг шимолий-шарқий бурчагида ғиштдан терилган кичкина гумбазли мачит бор. Хивалик ҳунармандлар томонидан тахтали эшиклари бой ўймакорлик билан безатилган.


Манба: http://welcomeuzbekistan.uz/