Шодмалик ота

  • 27 Май, 2015
  •   0
  • 0
  • 13035

Қурайш қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги зиёратгоҳ. Халқ орасида “Шодмалик ота” номи билан танилган Шайх Шоабдумалик бобо машҳур шайх Хожа Аҳмад Яссавийнинг биринчи муриди бўлган ҳазрат Мансур отанинг фарзандлари бўлиб, Зангибобонинг амакилари бўлган.

Ю.Буряков “Тошкент областининг археологик ёдгорликлари”да мазкур зиёратгоҳни Оҳангарон дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган икки хонали ерости сағанаси, ҳовузли чорбоғ ва кейинги вақтларда қурилган турли-туман иморатлардан иборат комплекс эканлиги ҳақида ёзган.

Шунингдек, Профессор Михаил Евгеньевич Массоннинг гувоҳлик беришича, Шоабдумалик бобонинг қабрлари сақланаётган сағанада жуда кўп қўлёзма ва китоблар бўлиб, улар аввалига текширувчилар томонидан олиб кетилган ва бу қўлёзмалар ҳозир Санк Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари фондида сақланади. Масссоннинг гувоҳлик беришича, бу қўлёзмаларнинг аксарияти Шайх бобонинг дастхатлари билан ёзилган ноёб асарлар бўлиб, уларнинг кўплари илоҳиёт сирлари, туш таъбирлари, тақдир йўналишлари, маърифат талқини, қуръон тафсирлари ва бошқа соҳаларга боғишланган ўттиздан ортиқ қўлёзмалар бўлган. Зиёратгоҳда шайх Шоабдумалик бобонинг қабрида энг охирги марта пискентлик машҳур муфтий Хўжахон ҳожининг ўғли Назирхон шайхлик қилган. У 1930 йилда Пискентга кетиб қолган. Шундан сўнг шайх Шоабдумалик бобонинг қабрлари сағанаси йил сайин харобалашиб борган.

Сағана шарқ меъморчилигининг ажойиб намунаси бўлиб, ер остида кўмилган, унинг асоси 27х28,5 метрни ташкил этган. Ер ости қалъасининг бу қадар ноёб шаклда жуда катта санъаткорона дид билан ишланишининг ўзиёқ Шайх Шоабдумалик бобонинг буюклигидан далолат беради. Бино шифтлари сополдан ишланган, шарқона нақшлар билан безатилган. Сағананинг узунлиги эса 1,87 метрни ташкил қилади, унда ҳозир ҳам Шайх бобонинг суяклари сақланади. Бу ерда яна бир қанча кишиларнинг суяклар солинган кичик сопол тобутлари бўлиб, назаримизда улар Шайх Шоамбдумалик бободан сўнг риҳлат этган қариндош уруғларига тегишли бўлса керак. Кейинроқ бу мақбарадан бир неча олтин ва дирҳамлар ҳам топилганини академиқ Н.И.Веселовский 1936 йилда Санк Петербургда нашр этилган “Минарет шейха Шоабдумалик баба” номли асарида қайд этади. Шунингдек, Н.И.Веселовский шайх Шоабдумалик бобонинг “Ахлоқи тарбияи сағир” номли асари ҳам бўлиб, у асосан оилада бола тарбияси, она-бола, ота-бола, ака-сингил тарбиялари ва муаммоларига бағишланганлигини қайд этган. суяклар солинган кичик сопол тобутлари бўлиб, назаримизда улар Шайх Шоамбдумалик бободан сўнг риҳлат этган қариндош уруғларига тегишли бўлса керак. Кейинроқ бу мақбарадан бир неча олтин ва дирҳамлар ҳам топилганини академиқ Н.И.Веселовский 1936 йилда Санкт Петербургда нашр этилган.


Манба: http://toshvil.uz/uz/articles/213/