Мўйноқ табиат музейи

  • 30 Июнь, 2015
  •   2
  • 0
  • 13768

Мўйноқ ташриф буюрувчиларнинг диққатини 80-йилларда доктор Эсеркепов томонидан йиғилган шаҳар ўлкашунослик музейи ўзига жалб этади. Кўргазмада Орол денгизи соҳилида яшовчи аҳоли миллий-манавий маданияти, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ҳудуднинг тарихига оид фотосуратлар, шунингдек, Рафаел Теватросович Матевосян ва Фаим Юсупович Мадгазиннинг расмлари жой олган. Иккала рассом ҳам ўзларининг улкан расмларини Амударё ва Орол денгизи мавзуларига бағишлашган.

Рафаел Теватросович Матевосян 1924 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. Унинг оиласи 1930 йилдан бошлаб 1962 йилгача Бакуда яшаб өтишган. 1941-1945 йилларда Улуғ Ватан уруши иштирокчиси. Р.Т.Матевосян 1962 йилда Қорақалпоғистон Республикасига биринчи марта ижодий сафар қилганида Орол денгизи билан танишади.

Мўйноқда балиқчилар ҳаёти билан танишади ва биринчи марта улар билан денгизда балиқ овига чиқишади. Ўша даврдан бошлаб, у балиқчилар ва маҳаллий аҳолининг оғир меҳнати билан танишади ҳамда Орол мавзусига қизиқиши ортади. Рассом ижодий ҳаётининг асосий қисми Орол денгизи ва шу ернинг аҳолиси мавзусига бағишланган. У балиқ овлаш кемаларида яшаб, ижод қилган. У ҳали номалум бөлган жойларнинг суратини чизиш билан бирга, бир пайтнинг ўзида денгиз ишчилари учун кемаларда ўзининг илк яккахон кўргазмасини ўтказган. Геологлар билан бирга Устюрт платоси ва денгиз атрофидаги оролларга учган.

1967 йилда рассом мўйқалами денгиз чекинишини кўрган. У мазкур ҳолатни матода чизилган ’"Сув кетди", ’Саҳродаги кема" расмларида акс эттирди. Шундай тарзда, ушбу расмлардан бошлаб Оролнинг ҳалок бөлиши тўғрисидаги янги асарлар даври бошланади. У "Умид", "Абадий қозиқда" каби асарларни ўз ичига олади. Афсуски, бу ҳикоялар фақат Р.Т.Матевосян расмларида сақланиб қолган.

Унинг асарлари кўплаб мамлакатларда намойиш қилинган бўлиб, катта иштиёқ билан қабул қилинган.

Бугунги кунда, кўплаб ёшлар Орол денгизининг асл қандай кўринишга эга эканлигини билишмайди. Матевосян асарлари - дунё бөйича ноёб ва ягона ҳисобланиб, "Орол қуми" деб аталувчи кўм-кўк бой Оролнинг жонсиз саҳрога айланишини ҳикоя қилади.

Музейга ташриф буюрувчиларнинг қарашлари ажойиб ва ёрқин жанрда чизилган Фаим Юсупович Мадгазин ишларига тушади. Унинг асарлари лирик ва тинч оҳангларга бой. "Амударё остидаги тонг", "Амударё қирғоқлари", "Ойли кеча" каби асарлари шеърий гўзалликка эга бөлиб, ушбу билан рассом Амударё қирғоқлари чиройини кўрсатган.

Асарларнинг аксарияти табиат ва денгиз ҳамда Амударё қирғоқлари ишчиларининг кундалик ҳаётига бағишланган. Булар "Қиш", "Урга", "Хўжайлидаги кемалар туташ жойи", "Каттагар", "Учсой порти", "Орол денгизи", "Мўйноқ", "Мўйноқ консерва заводи".

Музейга ташриф буюрувчилари рассомлар асарларидан ўлка тарихи билан танишшлари мумкин.

Мақола муаллифи: Доспанов Октябрь


Манба: http://orexca.com/rus/muynak_museum.shtml