Файзиобод хонақоҳи

  • 12 Ноябрь, 2015
  •   0
  • 0
  • 10845

Файзабод хонақоҳи 1598-1599 йилларда машҳур суфий Мавлоно Поянда-Муҳаммад Ахси Файзобод томонидан қурдирилган. Қурилишдан икки йилдан сўнг, 1601 йилда вафот этган. Масжид ҳар кунлик беш маҳал, жума ва жамоат  намозлари учун мўлжалланган. Шунингдек, масжид суфийларнинг диний маросимларни ўтказиш ва дарвешларнинг вақтинчалик турар жойи бўлиб хизмат қилган. 

Ушбу бино ўз замонасининг ажойиб ижодларидан бири ҳисобланган. Унинг катта, баланд, ёруғ хонаси саройлардан қолишмайди. Бинонинг барча архитектураси нафислик ва жозибадорлик билан ишланган. Масжиднинг композицияси тантанали. Марказий айвонга иккала томондан арка-гумбазли галерея бирлашган. Меҳроб ортида уч қаватда дарвишларнинг вақтинча туришлари учун хужралар жойлашган. Ичкари гумбаз икки хил рангли "часпак" техникаси асосида ганж ўймакорлигида безатилган.


Манба: http://www.advantour.com/